Янгиликлар

Инсон ресурсларини ривожлантиришда ижтимоий шериклик

Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъуллари Ўзбекистон Иш берувчилар Ассоциацияси вакиллари билан учрашди.

Мақсад — инсон ресурсларини ривожлантиришда ҳамкорликни йўлга қўйиш, бу йўналишда давлат ва хусусий сектордаги тенденцияларни уйғунлаштириш, замонавий стандартларни ишлаб чиқиш ҳамда турли лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш.

Учрашувда Агентлик Департамент мудирлари И.Қурбонов ҳамда Б.Алимовлар томнидан давлат фуқаролик хизматида меритократия тизимини жорий этиш, давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар ишини мувофиқлаштиирш, инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот қилинди.

Ўз навбатида, Ассоцияация ижрочи директори Г.Урманова ҳамда ташкилот аъзоси Ю. Яковлева ташкилот фаолияти билан таништирди.

Учрашув ҳар икки томон учун манфаатли мулоқот платформаси бўлгани таъкидланди ва "Халқчил давлат хизмати"ни шакллантиришда самарали ҳамкорлик қилиш учун келгусидаги режа, аниқ тадбирларни ўз ичига олган меморандум имзолашга келишиб олинди.
Made on
Tilda