Янгиликлар

Ассоциациянинг "Талабалар билан ишлаш" мавзусидаги учрашуви

Учрашув доирасида мамлакатнинг йирик компаниялари - АТМК, Асакабанк, НТМК, УЗБАТ – кейсларни тақдим этдилар. Улар олий ўқув юртлари битирувчилари ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш бўйича ўз ютуқлари ва илғор тажрибалари билан ўртоқлашдилар, керакли кадрлар оқимини таъминлаш учун ёшларни ривожлантиришга қандай тизимли ёндашувни яратиш кераклигини айтиб бердилар, энг юқори самарадорлик билан иқтидорли номзодларни жалб қилишга ёрдам берадиган самарали танлов технологияларини очиб бердилар.

Шунингдек, биз университетларнинг мартабага эришиш марказлари (MDIS, WIUT, AMITY) вакиллари билан мунозара ўтказдик. Биз олий ўқув юртларида мартабага эришиш кунларида ишлаётганда талабалар умидлари, салоҳиятли ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги мулоқотни қандай қилиб яхшилаш мумкинлиги тўғрисидаги кўпгина масалаларни муҳокама қилдик.

Иштирокчилар билан учрашув вақтида Ассоциация томонидан талабалар орасида «Ёш мутахассислар нималарга асосланади ва иш берувчидан нималарни кутадилар?» мавзусида ўтказилган сўров натижалари билан танишиб чиқишга муваффақ бўлдилар.
Made on
Tilda