Янгиликлар

28 апрель куни Hyatt Regency меҳмонхонасида "Ҳозирги кунда ходимларни баҳолаш ва ривожлантириш" конференцияси бўлиб ўтди

2023-04-29 10:14
Тадбирда долзарб мавзулар муҳокама қилинди, хусусан:

* Кадрлар тайёрлаш ва ривожлантириш бозоридаги глобал тенденциялар;

* Номзодлар ва ходимларнинг салоҳиятини қандай объектив баҳолаш мумкинлиги тўғрисида;

* Корпоратив таълим ва етакчиликни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш;

* Кадрлар таълими ва ривожланишининг келажаги, технологиялар ва имкониятлар;

ва яна 10 дан ортиқ мавзулар ёритилди.

Иштирокчилар Person Hunters академиясининг бошқарувчи ҳамкори Мария Храненко билан биргаликда "Компанияда кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини қандай қуриш керак" мавзусидаги фасилитацияда иштирок етдилар.

Ўзбекистон иш берувчилар Ассоциацияси Ижрочи директори Гулнора Урманова ўз тадқиқотини тақдим этди, унда давлат ва хусусий олий таълим муассасаларининг бўлажак кадрлари - талабалари фикри тадбирда ёритилган.

Шунингдек, конференцияда EMBRAS world журналининг иккинчи сони тақдим этилди. Асосий мақола ва муқовани Beeline Uzbekistan, яъни компания бош директори Анджей Малиновский ва Инсон ресурслари ва ташкилий ривожланиш бўлими директори - София Гайнутдинова олди.